Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ТИВ раҳбари мамлакат АҚШнинг кўрсатмаларига муҳтож эмаслигини айтди
Франция шу кунга қадар мустақил сиёсат олиб борган ва у АҚШ янги маъмуриятининг кўрсатмаларига муҳтож эмас. Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро Europe1 радиостанцияси эфирида ана шундай баёнот билдирди.
"Франция АҚШнинг кўрсатмаларига муҳтож эмас. Франция мудофаа соҳасида ўз сиёсатига эга, мустақил ташқи сиёсат юритувчи мамлакатдир. Шунингдек у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланади", - деди вазир. У Париж ва Вашингтон "бир қатор масалаларни муҳокама қилишига тўғри келиши, бироқ АҚШнинг агрессив позицияси олдинга ҳаракатланиш ва икки мамлакат ўртасида нормал муносабатлар йўлга қўйилишига имкон бермаслиги"ни таъкидлади.
"Бизга кучли Европа керак, чунки ҳозир аста-секинлик билан халқаро муносабатларнинг янги тизими шаклланмоқда", - деди Эйро ва Евроиттифоқнинг барча мамлакатлари АҚШ билан муносабатлар қандай бўлиши кераклигини муҳокама қилиб олиши кераклигини айтди.
Франциянинг АҚШ ва Россия билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Жан-Марк Эйро шундай деди: "Трамп Россия билан альянс яратиш ҳақида гапирганида мен унинг қандай қилиб тез орада бунга эришмоқчи эканини тушуна олмайман. Рўй бераётган воқеалар қандайдир сериал эмас, реал сиёсатдир. Энди Трамп мамлакат бошқаруви билан шуғулланишига тўғри келади, бу эса осон иш эмас", - деди француз сиёсатчиси.
Мавзуга оид
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
21:29 / 15.01.2026