Жаҳон | 13:38 / 22.01.2017
6298
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда поезднинг издан чиқиб кетиши 32 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда поезднинг изидан чиқиб кетиши оқибатида камида 32 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, 54 киши яраланган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга асосланиб, NDTV телеканали хабар қилган. 

Ҳиндистон ҳукумати фожиада ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзоларига молиявий ёрдам пули берилишини эълон қилди.

“Темир йўл транспортига масъул бўлган юқори лавозимли мулозимлар тергов ишларини олиб бориб, махсус ҳисоботни тақдим этади”, - деган темир йўл маъмурияти вакили Анил Саксена.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, ўз навбатида, ушбу воқеага ўз муносабатини билдириб, уни “қайғули фожиа” деб атаган. Унинг айтишича, Ҳиндистон темир йўл вазирлиги қудирув-қутқарув ишларини зудлик билан ўтказиш бўйича чоралар кўрмоқда. 

 

Мавзуга оид