Жаҳон | 00:18 / 22.01.2017
4102
2 дақиқада ўқилади

Мьянмада 37 нафар таиландлик сайёҳ гаровга олинди

Фото: RIA

Таиландлик 37 нафар сайёҳ 21 январь эрталабки пайт Мьянманинг Карен штатида маҳаллий қуролланган гуруҳ жангчилари томонидан қўлга олиндилар. Бунга Таиланд полицияси томонидан Карен штатидан бўлган 6 нафар фоҳиша ва уларнинг йўл бошловчиси ҳибсга олингани сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Таиланднинг Nation нашри. 

"Карен штати чегара кучлари", Мьянма ҳукуматини қўллаб-қувватловчи ва миллий қуролли кучлар таркибига маҳаллий чегара айирмачилари сифатида кирувчи Карен миллий камчилиги қуролланган гуруҳи чегарани чегараолди туризми дастури бўйича кесиб ўтаётган Таиланднинг 37 нафар фуқаросини қўлга олди. "Чегарачилар" вакиллари Таиланддан ҳибсга олинган қизларни ва уларнинг йўлбошчисини зудлик билан озод қилишни талаб қилишган. Йўлбошчига одамлар контрабандаси айби эълон қилинган.

21 январь кечки пайт каренлик чегарачилар ва Таиланднинг Карен штати билан қўшни вилояти ҳарбийлари ўртасида кечган музокаралардан кейин барча гаровга олинганлар озод этилиб, уйларига қайтарилганлар.

"Карен штати чегара кучлари"га Мьянма марказий ҳукумати билан ихтилофда бўлган Карен штатидаги ҳукуматга қарши қуролланган гуруҳлар билан курашда асосий оғирлик тушади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид