Технология | 19:55 / 23.01.2017
5302
1 дақиқада ўқилади

Tesla узоққа юрадиган Model S ва Model X намуналарини тақдим этди

Американинг Tesla Motors компанияси Model S ва Model X автомобилларининг 100D деб номланган модификацияларини ҳавола қилди. Electrek порталининг ёзишича, ушбу тўпламларга доир маълумотлар компания сайтига жойлаштирилган. Бироқ, хабар ёзилаётган вақтда улар йўқ эди. 

Янги Model S аввалгисига қараганда 30 км кўпроқ масофага, яъни бир қувватланиш билан 539 кмга ета олади. Model X 100D кроссовери эса, қўшимча қувватланишсиз 475 км (аввалгисдан 10 км кўпроқ)ни ортда қолдира олади. 

Янги Model S 4,2 сонияда соатига 96 км тезликка эриша олади. Model S P100D бу тезликка 2,5 сонияда эришади.  Model X моделининг янги намунасининг бу борадаги кўрсаткичи 4,8 сонияга тенг. Уларнинг энг юқори тезлиги ҳам соатига 250 кмни ташкил этади. 

Tesla Model S 100D нархи 95 минг долларга баҳоланган бўлса, Model X камида 98,5 минг доллар туради. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид