Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ курдлар назоратидаги ҳудудда ҳарбий база ташкил этди
фото: AP
АҚШ Сурия шимоли-шарқидаги Ал Хасака шаҳрида ҳарбий базасини ташкил этган. У Туркия чегарасидан 70 км ва Ироқдан 50 км узоқликда жойлашган, деб хабар қилмоқда Daily Sabah.
ОАВнинг Сурия демократик кучларидаги манбага таянган ҳолда хабар қилишича, АҚШ мазкур базага 800 нафар ҳарбий хизматчисини жойлаштирган.
Нашрнинг ёзишича, 2013 йилдан Ал Хасакининг аксар туманлари Суриянинг "Демократик иттифоқи" курд партияси назорати остида. Туркия уларни Курдистон ишчи партияси (Туркияда террорчилик ташкилоти, деб тан олинган) тарафдорлари деб билади.
2014 йилдан АҚШ ва унинг иттифоқчилари Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши ҳаво зарбалари бериб келади.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026