Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шошилинг: «GM Uzbekistan»га савол ва таклифи борлар учун ажойиб имконият тақдим этилди
«GM Uzbekistan» компанияси 2017 йилнинг 25 январидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича тавсияларни ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни олиш мақсадида сўровнома ўтказишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Ўзбекистон раҳбарияти томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифаси қўйилди.
Сўровнома 2017 йилнинг 3 февралига қадар давом этади. Сўровнома даврида келган барча таклиф ва тавсияларни таҳлил қилиб чиққандан сўнг, «GM Uzbekistan» компанияси ўз фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастур қабул қилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати даражасида қарор қабул қилиниши керак бўлган масалалар кўриб чиқилиши учун мамлакат раҳбариятига юборилади.
«GM Uzbekistan» компанияси барчани мазкур сўровномада фаол иштирок этишга ҳамда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни қуйидаги ҳаволалар орқали киритишларини сўрайди:
ўзбек тилида:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd2JxLTKNMDHDlRkud2oLRVBE6rIvrfCOH7yzx9gunhKhO2MQ/viewform
рус тилида:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdPT2z1e7kYLZoIdeX4CZWewmun-wbcBgzScV-pdANYqN458A/viewform.
Мавзуга оид
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
18:22 / 21.03.2026
Марказий банк сўровномаси: ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган
08:35 / 20.03.2026
Хизматлар бозорининг қарийб 40 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди
13:00 / 21.01.2026