Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NHK: Японияда каламуш танасида сичқон аъзоси етиштирилди
Токио университетининг бир гуруҳ олимлари, калумуш танасида соғлом ошқозон ости безини ўстиришга муваффақ бўлишди. Бунда улар сичқоннинг илдиз ҳужайраларидан фойдаланишган, деб хабар қилмоқда NHK телеканали.
Олимлар дунёда биринчи бўлиб тирик организмнинг аъзосини етиштиришнинг уддасидан чиқишган. Шу билан бирга, бу натижанинг яна бир эътиборли жиҳати, турлар даражасида етиштирилганидир, яъни бир ҳайвонга тегишли орган бошқа жонзот танасида етиштирилади. Тайёр аъзо кўчириб ўтказилганидан сўнг, ошқозон ости бези тўлиқ фаолият кўрсатган. Олимларнинг фикрича, бу тажрибанинг муваффақияти, инсон тана аъзоларини бошқа ҳайвонларда етиштириб, сўнгра кўчириб ўтказишга имкон беради. Бироқ, бундай трансплантологиянинг истиқболи халқаро тиббий жамиятда турли ахлоқий саволларни келтириб чиқармоқда.
Тадқиқот гуруҳининг навбатдаги қадами маймун ички аъзосини чўчқа танасида етиштириб кўришга уриниш бўлади. Японияда тадқиқот мақсадида инсон илдиз ҳужайраларини ҳайвонлар танасида қўллашга рухсат берилади. Бироқ, клонлаштириш ва сунъий тирик организмларни ишлаб чиқиш тақиқланган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026