Жамият | 01:46 / 26.01.2017
4618
1 дақиқада ўқилади

Таиландлик амалдор Япониядаги меҳмонхонадан уч санъат асарини ўғирлади

Фото: gxhd.gov.cn

Япониядаги меҳмонхоналардан биридан уч санъат асарини ўғирлаганлигида айбланаётган тай амалдори Таиланд савдо вазирлиги томонидан адвокат ва таржимон билан таъминланади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри маълум қилди. 

Киото полициясининг хабар беришича, сешанба куни Супҳат Сакуаникулнинг автомобили юкхонасидан тасвирий санъат асарлари топилган. Меҳмонхона ходимлари кузатув камерасидан девордан расмларни олаётган кишини кўриб, полицияга шу ҳақида хабар беришган. 

Уч асар умумий қиймати 15 000 иена (130 доллар)га баҳоланади.

Полициянинг маълум қилишича, интеллектуал мулк департаменти бош директор ўринбосари суратларни ёқтириб қолгани учун уларни олганини тасдиқлаган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид