Жамият | 17:32 / 26.01.2017
8824
1 дақиқада ўқилади

Тошкент жамоат автобусларида электрон тўлов тизими жорий этилади

Пойтахтдаги автобусларга электрон тўлов тизими ускуналари 2017 йилнинг охирига қадар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди, деб ёзмоқда uz24.uz сайти. 

Маълум қилинишича, айни вақтда Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида автоматлашган тизимни жорий этиш лойиҳаси тайёрланмоқда. 

Автоматлашган тизим 2 асосий элемент - smart-карталар ҳамда валидаторлардан иборат бўлади. Йўловчи автобусга чиқишда картани валидаторга яқинлаштиради ва ускуна 0,3 сония ичида ундан керакли суммани ечиб олади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид