14:16 / 27.01.2017
18645

Хоразмда валютафурушлар қўлга олинди

Фото: Vice.com

Урганчлик Тўрабек Парпиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Ўзбекистон ҳудудида чет эл валюта қимматликларини сотиб олиш ва сотиш фақат ваколатли банклар томонидан амалга оширилишини яхши билса-да, мўмай даромад қилишга бўлган иштиёқ уни “қорабозор” томон етаклади. Ўзи каби фикрловчи фуқаролар Рашид Сапаев ва Маҳмуд Шарипов билан тил бириктиради, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

Ёз кунларининг бирида Маҳмуд таниши Рашидга қўнғироқ қилиб, бир танишига 8 минг АҚШ доллари кераклигини айтади. Ўз навбатида, Рашид бу ҳақда Тўрабекдан ёрдам сўрайди. Тўрабек ҳисоб-китоб қилиб, ёнида 2 минг АҚШ доллари борлигини айтади ва “клиент”га қолган АҚШ долларини ҳам топиб беришга ваъда беради.

Харидорлар келишилган жойга 48 миллион сўм олиб келишди. Тўрабек шериклари билан пулни санаб олгандан сўнг АҚШ долларини узатди, аммо...

Бел оғримасдан пул топаман деб, жиноятга қўл урган йигитлар суднинг қора курсисига ўтирдилар ва суд ҳукми билан тегишли жазога тортилдилар.

 

Top