Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда технологик чиқиндиларни қабул қилиш пунктлари пайдо бўлади
2017 йил апрель ойи охиригача Тошкент шаҳрида қаттиқ ва электрон маиший чиқиндиларни тўплашга ихтисослашган махсус контейнерлар пайдо бўлади. Улар даставвал, шаҳарнинг йирик савдо майдонлари, хусусан, Mediapark савдо тармоғи ва жамоат жойларга ўрнатилади. Кейинчалик, пойтахт кўчаларида кўчма йиғиш пунктлари ҳам ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда Газета.уз хабар қилмоқда.
Ушбу сайёр лойиҳа «Тошрангметзавод» АЖ томонидан Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ хўжалик ва электрон чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган, аҳолининг экологик фаоллигини ошириш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўришга доир қўшма дастури доирасида амалга оширилади.
Аҳоли махсус контейнерларга ўз муддатини ўтаб бўлган хўжалик ёки компьютер техникасини чиқариб ташлаши мумкин. Контейнерлар турли чиқиндилар учун алоҳида бўлимларга ажратилган бўлади.
Электрон чиқиндиларни «Тошрангметзавод»нинг бўлинмаси қайта ишлайди. Шу билан электрон чиқиндилар экотизимни ифлослантиришига йўл қўйилмайди.
«Тошрангметзавод» иккиламчи рангли металларни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026