Рустам Саъдиев : “Барон” фильмидаги актёрлар картинанинг иккинчи қисмида қатнашмайди
Таниқли режиссёр, ўзининг шов-шувли фильмлари билан мухлислар қалбидан жой ола билган, изланишдан ва ўрганишдан чарчамайдиган ижодкор Рустам Саъдиев Kun.uz сайтининг навбатдаги меҳмони бўлди. У билан ўзбек киносининг истиқболи, келажакдаги юксак режалар, мавжуд муаммолар ва бошқа мавзуларда суҳбатлашилди. Рустам Саъдиев ушбу учрашувда “Барон” фильмининг иккинчи қисми ҳақида тўхталиб ўтар экан, шундай деди:
“Шуни айтиб ўтишим керак-ки, “Барон” фильми иккинчи қисмининг сценарийси деярли тайёр бўлиб қолди. Уни “Ўзбеккино” қошидаги бадиий кенгашга тақдим этиш ниятидамиз. Фильмни суратга олиш ишлари айрим сабабларга кўра, тўхтатиб қўйилган эди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бўлиб, айни дамда бу ҳақда тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Лекин вақти келганда, албатта, бу ҳақда сўзлаб бераман. Аммо айни кунларда барчаси ижобий томонга ўзгарди. Шу боис яқин кунларда фильмнинг суратга олиш ишлари бошланиб кетади.
Яна шуни маълум қилмоқчиманки, “Барон” фильмининг актёрлар жамоаси картинанинг иккинчи қисмида деярли қатнашмайди. Фақатгина айта олишим мумкин бўлган ва фильмда роль ижро этиши аниқ бўлган актёрларга Фарҳод Маҳмудов, Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матжонова ва Муҳаммадисо Абдулхайровлар киради. Чунки кастингда янги актёрлар танланиши мумкин. Бунга олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Бундан ташқари, жаҳон ва рус киноси юлдузлари ҳам мазкур фильмда роль ижро этишади.
Иккинчи қисмдаги воқеалар ривожи ҳам биринчиси сингари маъно касб этади, бироқ унда кескин ҳолатлар, кутилмаган воқеалар ва уларнинг ечимини кўриш мумкин.
Ниятим “Барон” фильмини айнан мана шу йилда суратга олиб бўлиш. Спортчи мусобақага тайёрланиш олдидан спарингларда қатнашиб турганидек, бундай улкан ғояни амалга ошириш учун ҳам вақт талаб этилади. Орада имкон бўлса, бошқа фильмларни ҳам суратга олишим мумкин. Бу менга “форма”дан чиқиб кетмаслигимни таъминлайди, яъни спаринг вазифасини ўтайди”, дейди режиссёр.
Эслатма: яқин кунларда режиссёр Рустам Саъдиев билан бўлган суҳбатнинг тўлиқ шакли билан сайтимиз орқали танишиш имкониятига эга бўласиз.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Россия экспортни ривожлантиришга қаратилган шартномани имзолади
Иқтисодиёт | 14:47
-
Сербия президенти уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди
Жаҳон | 14:05
-
Ҳиндистонда йўловчи самолёт қулади
Жаҳон | 14:03
-
🔴 LIVE: АҚШдаги можаро, Ғазодаги қамал ва Исроилга санкциялар – “Геосиёсат” мулоқоти
Жаҳон | 14:02
Мавзуга оид

22:14 / 10.04.2019
Фарҳод Маҳмудов «Барон-2» ҳақида: Фильм йўналишини бошқа томонга буриб юбордик

21:04 / 11.03.2019
Рустам Саъдиев «Барон» фильми учун муддатини ўтаётган наркобаронлар билан учрашганини айтди

14:10 / 08.02.2018
«Барон-2»да чет эллик актёрлар иштирок этади

17:24 / 11.02.2017