Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик ва украиналик биатлончилар Россия мадҳиясини охиригача эшитишмади
Украиналик аёл биатлончилар биатлон бўйича Польшада бўлиб ўтган Европа чемпионатида ғолибларни тақдирлаш маросимини Россия мадҳиясини охиригача тингламай тарк этишди. Ажабланарлиси, россияликлар бу вазиятда ўзларини йўқотиб қўйишган: улар ҳам мадҳияни охиригача тингламай украиналиклар ортидан йўл олишган.
Таъкидланишича, чемпионат ташкилотчилари спортчиларга фақатгина ҳомийларнинг совғаларини топширишга улгуришган, бироқ медаллар ўз эгаларига топширилмай қолган.
Кейинроқ украиналик биатлончи Анастасия Меркушина бу ҳолатга изоҳ берди. Унинг айтишича, бундай тушунмовчиликка мусобақа ташкилотчиларининг хатоси сабаб бўлган.
Меркушинанинг айтишича, тақдирлаш маросимининг "гуллар топшириш" қисмида "медаллар топшириш" қисмидан фарқли равишда, нейтрал мусиқа янграши керак. Бироқ спортчилар Россия мадҳиясини эшитгач, ўзларини йўқотиб қўйишган. Украиналик спортчининг айтишича, тақдирлаш маросимида ҳеч қандай "оламшумул воқеа" юз бермаган.
Чемпионатда Россия терма жамоаси медаллар ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни Украина, 3-ўринни эса Болгария терма жамоалари эгаллаган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026