Жаҳон | 19:14 / 31.01.2017
4252
1 дақиқада ўқилади

Times: Brexit жараёни 9 мартда бошланади

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш механизмини 9 мартда бошлашни режалаштирган. Бу ҳақда Бирлашган Қиролликда чоп этиладиган Times газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг тахмин қилишича, Мэй ЕИ мамлакатлари етакчиларининг 9 март куни Мальтада бўлажак саммитида шундай баёнот беради. 

Аввалроқ, Brexit жараёни расман март ойи охирида бошланиши қайд этилган эди. Бироқ, 30 январь куни мамлакат ҳукумати лордлар палатасини ЕИ таркибидан чиқиш бўйича қонун лойиҳасини 7 мартда тасдиқлаш режасидан бохабар қилган.

Шу билан бирга, 8 март куни молия вазири Филипп Хаммонд бюджет бўйича мурожаат қилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид