Жаҳон | 15:08 / 01.02.2017
5988
1 дақиқада ўқилади

Эрон мудофаа вазири баллистик ракета синовдан ўтказилганини тасдиқлади

Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон мамлакат баллистик ракета синовини ўтказганини тасдиқлади.

«Мудофаа вазири Эрон томонидан янги ракета синовдан ўтказилганини тасдиқлайди», - дея Эроннинг Tasnim агентлиги хабаридан иқтибос келтирган РИА Новости.

Аввалроқ бир қатор ОАВ Эрон якшанба, 29 январь куни Семнан шаҳри яқинида баллистик ракета синовини ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид