Индонезия сохта янгиликларни тарқатишга қарши фатво бериши кутилмоқда

Фото: Reuters
Индонезия уламолар кенгаши яқин орада сохта янгиликларни тарқатишга қарши фатво беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
"Биз имкон қадар тезроқ фатво берамиз, чунки вазият хавотирли, - дейди кенгаш раиси Маъруф Амин. - Умид қиламизки, ҳеч бўлмаганда мусулмонлар сохта хабарларни тарқатишмайди".
Уламолар кенгаши мўътадил позиция тутган. Унинг қарорлари юридик жиҳатдан мажбурий ҳисобланмайди, бироқ қоидага кўра, бу маълум бир мусулмонлар томонидан буйруқ сифатида қабул қилинади.
Фатвога мамлакат пойтахти Жакарта губернатори — Басуки Тжахажи Пурнами (христиан динига эътиқод қилади) атрофида юзага келган вазият сабаб бўлган. Мана уч ойдирки, унга қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бунга губернаторнинг номаълум рақиблари томонидан тарқатилган видеоси сабаб бўлган - бир қарашда оддий видеога ёлғон айбловлар бўлган субтитрлар қўйилган. Халқнинг ғазабини қўзғаш учун шунинг ўзи етарли бўлди.
Пурнаманинг икки рақиби оммавий норозиликлардан ўз мақсадларида фойдаланди: уларнинг иккиси ҳам мусулмон бўлиб, 15 февралда бўлиб ўтадиган губернаторлик сайловларида лавозим учун кураш олиб бормоқчи.
Президент Жоко Видодонинг намойишларни тинчитишга бўлган уринишлари бесамар кетди. Давлат раҳбари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди, ҳукумат вакиллари эса муаммо ечимини топиш мақсадида ҳатто Facebook ходимлари билан ҳам учрашув ташкиллаштиришди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

18:32 / 02.06.2025
Индонезия ишга қабул қилишда ёш чекловларини олиб ташлади

18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди

20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди

23:18 / 02.05.2025