Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Донбассдаги вазиятнинг кескинлашуви сабабларини айтди
Россия президенти Владимир Путин Донбассдаги вазият кескинлашувининг 3 сабабини айтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Унинг айтишича, Киев пулларга муҳтож ва Европа Иттифоқи кўз ўнгида ўзини жабрдийда қилиб кўрсатмоқда.
"Биринчи сабаб шундаки, Украина раҳбариятига бугун пуллар керак. Пулларни эса Европа Иттифоқи ва Европанинг алоҳида давлатлари, АҚШдан ва халқаро молия институтларидан ўзини тажовуз қурбони қилиб кўрсатиб олиш осонроқ", деб айтди Путин Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашувдан кейин.
Путиннинг таъкидлашича, кескинлашувга иккинчи сабаб – Украина ҳукумати эътиборни Донбассга қаратиб, мухолифат билан курашишга уринмоқда.
Путин учинчи сабаб сифатида Украина АҚШдаги сайловларда аниқ "номзодни" (Ҳиллари Клинтон кўзда тутилмоқда) қўллаб-қувватлаган ва энди Донбассдаги вазиятни кескинлаштириш йўли билан АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп маъмурияти билан муносабатларни яхшиламоқчи.
"АҚШдаги сайловларда Украинанинг амалдаги ҳукумати номзодлардан бири фойдасига бир томонлама позицияни эгаллади ва украиналик олигархлар, ҳойнаҳой сиёсий раҳбарият маъқуллови билан, бу номзодни молиялаштирган. Энди улар АҚШнинг амалдаги маъмурияти билан муносабатларни яна можаро орқали йўлга қўймоқчилар, бу эса доимо осон, Оқ уйнинг амалдаги маъмуриятини Украина муаммоларини ҳал қилишга тортиш енгилроқ ва шу йўл билан қандайдир мулоқот йўлга қўйилмоқчи", деб тушунтирди Путин.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:44 / 08.05.2026