Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик олимлар Антарктидага темир метеоритлар излагани йўл олишади
2020 йилда Буюк британиялик мутахассислар жамоаси Антарктидага темир метеоритлар излагани жўнашади. Олимларнинг фикрича, бундай топилмалар сайёраларнинг шаклланиши ҳақида кўпроқ билишга ёрдам беради. Олимлар ўз режалари ҳақида Nature журналидаги мақолада сўзлаб беришган.
Темир метеоритлар барбод бўлган кичик сайёралар ядроларидан шаклланади. Олимларнинг фикрича, улар Антарктида ҳудудига қулаш вақтида қуёшдан қизиб, музларни эритиб, улар қаърида қолиб кетган. Экспедиция аъзолари метеоритларни музлар ичида излаш учун металлдетекторлардан фойдаланадилар. "Муваффақият қозонилса, бизнинг экспедициялар олимларга Қуёш тизими шаклланиши манбаларини аниқлаш ва Буюк Британияни метеоритлар ва сайёраларни ўрганиш соҳасидаги етакчи сифатида тасдиқлашга ёрдам беради", деб таъкидлаб ўтганлар тадқиқот муаллифлари.
Экспедицияга Манчестер университети вакиллари бошчилик қилишади. Айнан шу ерда темир метеоритларни муз қатлами остида топиш мумкинлиги ғояси билдирилган. Гап шундаки, Антарктида ҳудудида дунёнинг қолган қисмларидан кўра анча камроқ темир метеоритлар аниқланган, унинг музларида аниқланган нометалл метеоритлар улуши умумий миқдордан 66 фоизни ташкил қилади ва шу сабабли олимлар темир метеоритлар муз қаърига чуқур сингиб кетган, деган фикрга келишган.
Мавзуга оид
07:31 / 14.03.2026
Антарктидадаги сирли кўлни сунъий йўлдошлар тасвирга олди
21:32 / 06.01.2026
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
07:51 / 25.09.2025
Антарктида музлари остида аввал номаълум бўлган 85 та «фаол» кўл топилди
20:10 / 23.03.2025