Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Сингапур билан ҳудудий баҳсни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда
Малайзия БМТнинг Гаагадаги Халқаро судига Сингапур билан баҳсли орол бўйича 2008 йилда қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш талаби билан аппеляция берди. Бу ҳақда Малайзия бош прокурори Муҳаммад Афанди Али баёнотида айтилган.
Бунга "аввал судга ҳам, Малайзияга ҳам номаълум бўлган янги тафсилотларнинг ошкор бўлиши" сабаб бўлди. "Аниқланган далиллар муҳимдир ва суд томонидан ҳисобга олиниши керак", деб қўшимча қилди бош прокурор. У гап айнан қандай тафсилотлар ҳақида кетаётганини аниқлаштирмаган.
Сингапур ва Малайзия ўртасида митти қояли Педра-Бранка (Бату-Путек) оролига эгалик қилиш бўйича ҳудудий баҳс 30 йил давомида олиб борилган. Бу ҳудуднинг 1827 йилдан бери Малайзияга тегишли эканига тарихий омиллар мавжудлигига қарамасдан, Халқаро суд Сингапурга ён босган.
Педра-Бранка ороли Ҳинд океанидан Сингапур бўғозига стратегик муҳим шарқий киришда, Малайзия соҳилларидан 15 км узоқликда жойлашган.
Мавзуга оид
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
19:34 / 11.01.2026