Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:55 / 05.02.2017
4054
1 дақиқада ўқилади
Германиядаги карнавалда гармдори гази пуркалиши оқибатида 23 киши жароҳат олди
Германиянинг Аморбах шаҳрида (Бавария) карнаваль вақтида номаълум безори кўзни ачиштирувчи газ пуркаб юборди. Бу ҳақда 5 февралда Die Welt нашри хабар берди.
Воқеа маҳаллий маданият марказида юз берган. Тахмин қилинишича, гап гармдори гази ёки кўзни ачиштирувчи газ ҳақида кетмоқда. Тадбир иштирокчилари – 400 га яқин кишини эвакуация қилишга тўғри келган.
23 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган. Улардан 5 нафари нафас олиш йўлларининг жиддий яллиғланиши билан шифохонага ётқазилганлар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш