Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўловчи автобуси ариққа тушиб кетди
Тошкентда ТТЗ-“Дўстлик” метро бекати йўналишида ҳаракатланган 49-рақамли “Исузу” йўловчи автобуси сирпанчиқ йўлда ағдарилиб кетди.
Маълум бўлишича, Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчаси бўйлаб ҳаракатланган йўловчи транспорти ариққа тушиб кетиб, ёнбошлаб қолган. Воқеа жойидан олинган фотосуратлар Facebook’даги гуруҳлардан бирида жойлаштирилди.
Тахминий маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Гувоҳларнинг фикрича, воқеага музлаб қолган йўл сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026