Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Энг яхши чет тили ўқитувчиси” Республика танлови ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 январдаги йиғилиш баёнига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари чет тили ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши чет тили ўқитувчиси” Республика танлови ташкил этилмоқда.
Мазкур нуфузли танловнинг ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан 2017 йил 2 февраль куни тасдиқланди.
Танлов икки босқичда - Саралаш босқичи ва Республика босқичида ўтказилади.
1-босқич 2017 йил 10 март куни Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этилади.
Саралаш босқичларида иштирокчилар Республика ҳудудларида белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида берилган мавзулардан бири бўйича ёзма иш ёзадилар. Ёзма ишлар мазкур баҳолаш мезонлари асосида Республика ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Республика босқичининг 1-турида иштирокчилар берилган мавзу бўйича ёзма иш ёзадилар.
2-турда иштирокчилар Давлат таълим стандартлари асосида танланган мавзулар бўйича 120 дақиқа давомида тайёргарлик кўрадилар ҳамда ўз тақдимотларини намойиш этадилар.
Танловнинг республика босқичида ҳар бир чет тиллари бўйича 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар ғолиб деб топилади.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026