14:41 / 07.02.2017
13355

Нурсултон Назарбоев бош прокурорга топшириқ берди

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика бош прокурори билан учрашди, деб хабар қилмоқда Акорда матбуот хизмати. Жакип Асанов ҳуқуқ-тартибот идораларининг 2016 йилги фаолиятига доир ҳисобот берган ва жорий йилдаги режалар хусусида маълум қилган. 

Назарбоев мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳимлигини таъкидлаб, жиноятлар сони ўсишига йўл қўйган ҳуқуқ идоралари жазоланганини қайд этган. 

"Шу сабабли маълумотларни сунъий равишда тўғирлашди. Эндиликда, барча қонунбузарликка доир маълумотлар мажбурий равишда рўйхатга олиниши керак", - деган Қозоғистон раҳбари. 

Давлат раҳбари прокуратуранинг қонунчилик меъёрларига риоя қилинишидаги ўрнига алоҳида тўхталиб, учрашув натижаларига кўра, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берган. 

Top