Жаҳон | 09:48 / 08.02.2017
4064
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада кичик самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: Getty Images

Аргентинанинг Буэнос-Айрес вилоятидаги Маркос Пас шаҳри яқинида кичик самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ўт ўчирувчиларнинг маълумотларига кўра, бир моторли Cessna 201 самолёти ҳалокатга учраган. Унинг бортида 3 нафар катта ёшли ва 2 нафар балоғатга етмаган одамлар бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.  

Таъкидланишича, самолёт ҳавога кўтарилиши биланоқ қулаган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид