Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Пастдарғом тумани ҳокими бўлди
9 февраль куни халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев маъруза қилди, деб хабар бермоқда “Зарафшон” нашри.
Вилоят ҳокими қўлга киритилган натижаларни эътироф этиш билан бирга йўл қўйилган камчиликлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаганига эътибор қаратди.
Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга ер ва кредит ажратишда сансалорликка йўл қўйилган. Хусусийлаштирилган бинолардан фойдаланиш, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этиш борасида ечимини кутаётган муаммолар тўпланиб қолган. Коммунал соҳадаги муаммолар туфайли дебитор қарздорлик йил сайин ошиб бормоқда.
Туманда ижтимоий соҳада ҳам қатор камчиликлар мавжудлиги қайд этилиб, бу аҳоли турмуш тарзи, жойлардаги ижтимоий маънавий муҳитга салбий таъсир этаётгани таъкидланди. Бунинг оқибатида айрим ҳуқуқбузарлик ва жиноят турлари кўпайган, фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ариза, шикоятлари сони аввалги йилларга нисбатан ошган.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Воҳид Раҳимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Пастдарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Эргашев Собир Файзуллаевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Мавзуга оид
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
20:07 / 15.05.2024
Хандаққа қулаган уй. Нега бундай бўлди?
17:45 / 15.05.2024
Самарқандда котлован нотўғри қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди
16:07 / 21.09.2023