Жаҳон | 08:20 / 13.02.2017
6739
1 дақиқада ўқилади

Руминия НАТО билан Қора денгизда мудофаани мустаҳкамлаш ҳақида келишиб олди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Руминия ташқи ишлар вазири Теодор Мелешкану билан телефон орқали суҳбатда Қора денгизда мудофаани мустаҳкамлаш ва "иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашга" келишиб олди. Бу ҳақда Руминия ташқи ишлар вазирлиги берган хабарда айтилган. 

"Руминия трансатлантик алоқаларни чуқурлаштириш ва мудофаа чизиғи учун зарур захираларни тақсимлашдаги мажбуриятларини бажаришга қатъий содиқлигини билдирди", дейилган хабарда.

Столтенберг Руминияга турли операция ва миссияларнинг, айниқса Афғонистонда, ўтказилишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид