Жамият | 13:27 / 13.02.2017
12250
2 дақиқада ўқилади

Трамп ва ажрашаётганлиги ҳақида гапирган аёл учувчи рейсдан четлаштирилди

АҚШнинг Остинида United Airlines авиакомпаниясининг аёл учувчиси ўз бошидан ўтказаётган ажрим жараёни ва АҚШдаги сайловлар якуни ҳақидаги баландпарвоз сўзлари учун рейсдан олинди. Бу ҳақда NBC канали хабар берди.

Ҳодиса шанба куни кечқурун рўй берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Остиндан Сан-Францискога йўл олиши режалаштирилган самолётни бошқариши керак бўлган аёл учувчи салонда оддий кийимда пайдо бўлиб, йўловчиларга ички алоқа тизими орқали мурожаат қилган.

Аёлнинг маълум қилишича, Клинтон учун ҳам, Трамп учун ҳам “улар ёлғончилар тўдаси” бўлгани учун овоз бермаган.

“Кечирасиз, мен ҳозир ажрашмоқдаман”, - дея қўшимча қилган у.

Рейс йўловчиларидан бири Рэнди Райс эса ҳодисага Twitter’даги саҳифасида изоҳ берган. “Мен ҳозир яхши аҳволда эмасман. United Airlines 455 рейсининг қўмондони у яхши руҳий ҳолатда эмаслигини билдирди ва биз бундан жуда ҳам қаттиқ ташвишландик”, - дея ёзди у.

Йўловчи шунингдек ҳодиса видеосини ҳам тақдим этди, бироқ кейинчалик уни кўриш имконини тўсиб қўйди.

Айни дамда YouTube’да ҳодиса ҳақидаги бошқа ролик тақдим этилган. Кадрларда Райс самолётни тарк этишга уринаётгани тасвирланган. Аёл аввалига самолётни эркак-учувчи бошқариши ҳақида айтди, кейин эса Райс унга эркак-учувчини хафа қилиб қўйгани юзасидан мурожаат қилган.

Райсдан сўнг самолётда бўлган йўловчиларнинг тахминан ярми чиқиб кетган.

United Airlines компанияси аёл учувчи алмаштирилганини тасдиқлади. Рейс тахминан бир ярим соатлик кечикиш билан парвоз қилди.

Райс ва бошқа йўловчилар асаби қаттиқ бузилган аёлга ёрдам кераклигини алоҳида таъкидлашди.

Мавзуга оид