КХДРдагилар Ким Чен Иннинг акаси ўлими ҳақида ҳеч нарса билмайди
КХДРда ОАВ Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг ўлими ҳақида сукут сақламоқда.
14 февраль куни Малайзияда, Куала-Лумпур аэропортида 2 аёл КХДР раҳбарининг ўгай акасига ҳужум қилгани ва бу ҳужум вақтида заҳарли игнадан жароҳатланган Ким Чен Нам шифохона йўлида ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатилди.
Маҳаллий полиция бу қотиллик шимолий кореялик агентлар томонидан содир этилгани ҳақида маълум қилди. Малайзия ҳукумати бу ҳужум оқибатида КХДР раҳбарининг акаси ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Айни вақтда Пхенянда ва КХДРнинг барча ҳудудларида 16 февраль кунги Миллий байрам - мамлакатнинг собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг туғилган кунини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Ким Чен Иннинг анча вақтдан буён хорижда яшаб келган акаси ҳақида шимол корейслари деярли ҳеч нарса билишмайди. Малайзия пойтахтида уни ўлдирган аёллар воқеа жойидан яширинишган. Айни вақтда маҳаллий полиция қотилликни текширмоқда.
1971 йилнинг 10 майида туғилган Ким Чон Нам КХДРнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ирнинг никоҳсиз туғилган катта ўғли эди. Унинг онаси актриса Сон Хе Рим. У давлат раҳбари меросхўри сифатида қаралмаган, аммо у маълум вақт ҳукуматда юқори лавозимни эгаллаб турган. 2001 йилда у Японияга Доминиканнинг сохта паспорти орқали киришга ҳаракат қилганида қўлга олинган ва бундан икки давлат муносабатларида таранглик юзага келган, оқибатда у отасининг ғазабига учраган ва мамлакатдан чиқиб кетган. Шундан кейин у Макао, Сингапур ва Малайзияда яшаб келган.
Ким Чен Иннинг онаси эса бошқа бир раққос ва актриса Ко Ён Ҳи ҳисобланади.
Баъзи манбалар маълумотларига кўра, 2011 йилда Макаода Ким Чен Намнинг ҳаётига КХДР махсус хизматлари томонидан ташкиллаштирилган суиқасд уюштирилган аммо у омон қолганди.
Мавзуга оид
10:00 / 30.10.2024
Осиё ОАВ: КХДРдан қочган 200 киши Украинага ёрдам беришга тайёр
09:00 / 30.10.2024
Пентагон: КХДРнинг оз сонли аскарлари - РФнинг Курск областида
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
18:49 / 29.10.2024