Туркияда қуролли қўзғолонга тайёрланишда гумон қилиниб, 834 киши қўлга олинди
Туркия полицияси 12-13 июнь кунлари давомида Курдистон ишчилар партиясига алоқадор 834 кишини қўлга олган. Reuters агентлиги ҳукуматдаги манбасига асосланиб хабар беришича, улар қуролли исён кўтаришда гумон қилинган.
Полиция бўлинмалари мамлакатнинг 37 вилоятида қўққисдан амалиёт ўтказган. Ҳукумат кучлари фаоллашувига курдлар 15 февраль куни оммавий равишда ҳукуматга қарши қўзғолон кўтаришни режалаштиргани тўғрисида олинган маълумот сабаб бўлган.
Рейдлар давомида иккита Калашников автомати, 11та тўппонча, 15та милтиқ ва кўплаб ўқ-дори мусодара қилинган. Курдлар ташкилоти маълум қилдики, полиция амалиёти конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумдан олдин курдларни кучсизлантиришга қаратилган.
2017 йилнинг январида Туркия Мудофаа вазири Фикри Ишик Трамп бошчилигидаги янги маъмурият Сурия курдларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишига умид қилишини айтгангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

19:18 / 06.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Бу Эрдўғаннинг ҳокимиятини узайтирадими?

17:31 / 03.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Туркияда курд исёнчилари қуролли курашни тугатмоқда

11:33 / 10.12.2024
Асад режими қулагач, Туркия Сурия шимолида курдлар билан жанг олиб бормоқда

08:32 / 09.12.2024