Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Урганч-Хива” темир йўл линиясининг қурилиши бошланди
Ўзбекистонда “Урганч-Хива” темир йўл линиясининг қурилиши бошланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимияти хабар берди.
Вилоят маъмурияти маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27-28 январь кунлари вилоятга ташрифи давомида лойиҳани амалга ошириш ҳақида топшириқ берган.
Президент ташриф давомида Урганчдан Хивага темир йўл линиясини ўтказиш ҳамда Хива шаҳрида замонавий вокзал қуриш, шунингдек, электропоездлар ҳаракатини, келажакда эса Afrosiyоb тезюрар поезди ҳаракатини йўлга қўйиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Темир йўл линиясини ишга тушириш минтақадаги йўловчи ва юк ташишлар салоҳиятини оширади, деб таъкидлашган ҳокимиятда.
Мавзуга оид
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
10:52 / 25.12.2025
Урганчда туман сабаб айрим рейслар Бухорога йўналтирилди
08:41 / 24.12.2025
Хивада ИИБ ходими пора олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди
17:58 / 16.12.2025