Жаҳон | 17:10 / 15.02.2017
17067
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қидируви билан қўлга олинган террорчи Грузияга Туркиядан келган

Батуми шаҳридаги аэропортда қўлга олинган АҚШ фуқароси Грузияга Туркиядан келгани маълум бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

«Ушбу шахс Интерпол томонидан у Батумига Туркиядан учиб келганида, аэропорт ҳудудида қўлга олинди», — дейилган Грузия ИИВ хабарида.

Хабар қилинишича, ушбу 39 ёшли шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистон томони ушбу шахсни жиноий гуруҳ тузиш, қўпорувчилик ҳаракатлари амалга ошириш, шунингдек, ноқонуний равишда ўқ-дори сақлаш каби жиноятларда айблаб, Интерпол қидирувига берганди.

Унинг шахси ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид