Иқтисодиёт | 00:16 / 17.02.2017
13409
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ давлат қарзига маблағ киритишни рекорд даражада қисқартирди

Фото: Reuters

Дунёда энг йирик олтин-валюта захираларига эга Хитой марказий банки 2016 йилда АҚШнинг ғазначилик облигацияларига пул киритишни рекорд даражада қисқартирди. Бундай маълумотлар АҚШ молия вазирлиги томонидан чоп этилган. Хитойнинг АҚШ давлат облигациялари пакети декабрь ҳолатига кўра, 1,06 трлн долларни ташкил қилган ва бир йил аввалгидан 188 млрд долларга кам бўлган.   

Умуман олганда, АҚШнинг йирик кредиторлари АҚШ қоғозларини сотиб олиш бўйича ўз қарашларини қайта кўриб чиқмоқдалар. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид