20:55 / 19.02.2017
13012

Истанбулдаги янги масжидга дунёдаги энг катта қубба ўрнатилди

Фото: DHA

Баландлиги - 7,77 метр, оғирлиги 4,5 тонна бўлган дунёдаги энг йирик қубба 18 февраль куни Истанбул шаҳридаги янги Çamlıca масжидига ўрнатилди. Бу ҳақида DailySabah нашри хабар берди

Зангламас пўлатдан ишланган нанотехнология муҳандислик маҳсули бўлган қубба турк фирмаси томонидан яратилган бўлиб, махсус жараён ёрдамида тилларангга айлантирилди. 

Расмийларнинг маълумотига кўра, Туркиядаги энг катта масжид 60 000 кишини ўзига сиғдира олади. 

Манбага кўра, қурилиш майдонида умумий ҳисобда 700 киши меҳнат қилмоқда. Лойиҳа 2017 йилда тугалланади. 

Кутубхона, турк ислом санъати музейи, семинар ва конференциялар залини ҳам ўз ичига олган иншоот лойиҳаси икки аёл-меъмор - Баҳор Мизрак ва Хайрия Гула Тоту томонидан ишлаб чиқилган. Унинг бюджети 150 миллион турк лираси (41,3 миллион доллар)ни ташкил қилади. 

Масжид миноралари баландлиги 107,1 метрдан иборат - бу Мадинадаги масжиддан ҳам баланд демакдир. 

Top