Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурияда АҚШ қўшинларини жойлаштиришни таклиф қилди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Туркиянинг Сурияда АҚШнинг махсус вазифаларни бажарувчи қуруқликдаги қўшинларини жойлаштириш таклифи ҳақида гапириб берди. Бу чора Суриядаги ўртамиёна мухолифат кучларини қўллаб-қувватлаши керак. Човушўғлу бу ҳақда Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида айтиб ўтган.
"Икки кун аввал Туркияга АҚШ қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Жозеф Данфорд ташриф буюрди. Биз АҚШ томонига Сурияга маҳаллий ўртамиёна кучларни қўллаб-қувватлаш учун махсус вазифаларни бажарувчи қўшинлар контингентини юборишни таклиф қилдик", деб айтмоқда Човушўғлу.
"Раққага бизнинг коалиция бўйича иттифоқдошларимиз, АҚШ билан бориш мумкин. Биз улар учун Инжирлик авиабазамизни очганмиз", деб қўшимча қилди Туркия вакили.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026