Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 00:24 / 20.02.2017
5377
1 дақиқада ўқилади
Dragon коинот кемаси биринчи маротаба Флоридадаги 39А мажмуасидан учирилди
SpaceX компанияси ўз сайтида Dragon коинот юк кемасининг Халқаро коинот станциясига юборилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, кема ортилган Falcon 9 ракета-ташувчиси Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги космодромдан учирилган.
Таъкидланишича, парвоз учун 2011 йилдан бери бундай мақсадларда ишлатилмаган 39A мажмуасидан фойдаланилган.
Аввалроқ ракета парвози стартга 13 сония қолганда бекор қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш