Жаҳон | 08:15 / 21.02.2017
11211
1 дақиқада ўқилади
Донбассда Ахметовнинг иккита заводи ишлаб чиқаришни тўхтатди
Украинанинг Енакиев металлургия заводи ва «Краснодонуголь» кўмир бирлашмаси Донбасс темир йўл қатновининг тўсилиши ва ҳарбий ҳаракатлар туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда украиналик бизнесмен Ринат Ахметовга тегишли бўлган «Метинвест» гуруҳи сайтида маълум қилинган.
Таъкидланишича, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери ЕМЗ темир рудасини етказиб беришда узилишларга йўл қўймоқда. Ясиноватая – Скотоватая темир йўлида ҳаракатланиш чекланганидан сўнг, хом-ашё ва тайёр маҳсулотни ташиш умуман имконсиздир.
Ҳозирда ЕМЗда вақтинчалик консервацияга тайёргарлик ишлари якунланган. «Краснодонуголь»нинг 6та конида ҳам ишлар тўхтатилган.
Мавзуга оид
15:00
Олий рада Украинадаги ҳарбий ҳолатни узайтирди
22:11 / 29.10.2024
Зеленскийнинг «ғалаба режаси» баъзи тафсилотлари маълум бўлди – ОАВ
20:04 / 29.10.2024
NYT август ойида Курск областида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилгани акс этган видеони ўрганди
20:15 / 27.10.2024