Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: АҚШ Сурия мухолифатига ҳарбий ёрдамни тўхтатди
Америка Қўшма Штатлари Сурия Араб республикасининг шимоли-ғарбидаги мухолифат кучларига берилаётган ҳарбий ёрдамни тўхтатди. Ҳарбий кўмак дастурини МРБ мувофиқлаштириб келаётган эди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги мухолифат сафидаги қатор манбаларига асосланган ҳолда.
Дастур январь ойида экстремистларнинг ҳужумидан сўнг тўхтатилган эди. Мухолифат қайта ташкил этилгач дастур ижроси тикланади, деган мухолифат вакиллари.
Америкалик расмий манбанинг Reuters агентлигига маълум қилишича, Сурия мухолифатига ёрдамнинг тўхтатилиши АҚШ раҳбариятининг ўзгариши ва ҳокимият тепасига президент Дональд Трамп келиши билан боғлиқ эмас. Манба, шунингдек, бундай кескин қарорга экстремистлар томонидан ҳужум уюштирилгани сабаб бўлганини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026