Жаҳон | 09:46 / 22.02.2017
6896
2 дақиқада ўқилади

Украина ТИВ: Россияни БМТда вето ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россияга доир кескин баёнот билан чиқиш қилди. Унинг фикрича, РФни Украина шарқидаги вазиятга доир қарор қабул қилишда БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ветодан маҳрум қилиши керак, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

«Биз вето ҳуқуқи суиистеъмолликларига чек қўйиш учун ХКни зудлик билан ислоҳ қилишимиз лозим. Хавфсизлик кенгаши қонли можароларга самарали таъсир кўрсата олиши керак. Бунда, унга можаро томонларидан бирида ХКнинг доимий аъзоси бўлиши салбий таъсир кўрсатмаслиги шарт», — деган Украина ТИВ раҳбари.
 
Климкиннинг сўзларига кўра, Москва Украина шарқидаги можарода Донбасс томонида бўлгани сабабли Россияни БМТ ХКдаги вето ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак. 

Украина вазирининг хотирлашича, БМТ Низомининг 27-моддаси учинчи хатбошисига кўра, «зиддият иштирокчиси бўлган томонлар ХК қарори қабул қилинишида овоз бермаслиги керак». 

Климкиннинг қайд этишича, бу қоида «жиддий равишда бузилиб келинмоқда».

2016 йил октябрь ойида Россия ва АҚШ БМТ ХКда веето ҳуқуқини чеклашга қарши чиққан эди. 

Мавзуга оид