Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғойибдан учиб келган ғилдирак пиёда "қотилига" айланишига бир бахя қолди (видео)
Бразилиялик эркак тўсатдан катта тезликда у томон учиб келган машина ғилдираги зарбасидан оғир жароҳат олди, деб хабар бермоқда Yahoo! News портали. Ушбу ҳолат тасвирланган видео интернетда тарқалди.
Видеода Ипатинга шаҳрида яшовчи Роберто Карлос Фернандес исмли эркак пиёдалар йўлкаси бўйлаб рафиқаси билан кетаётганда уларнинг ортидан катта тезликда ғилдирак думалаб келаётганини кўриш мумкин. Эркак у томон ғилдирак думалаб келаётганини ҳаттоки англолмай қолган ва бошининг орқасидан қаттиқ зарба еган.
Аниқланишича, ғилдирак бироз нарироқда шатакка олинаётган машинадан чиқиб кетган. Машинанинг ғилдираги ёрилиб, отилиб чиқиб кетган. Эркак бахтли тасодифгина омон қолган, бироқ оғир мия жароҳати олган. Айни вақтда у шифохонада ва шифокорлар унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, деб ҳисобламоқдалар.
Мавзуга оид
19:41 / 22.11.2025
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару ҳибсга олинди
19:19 / 13.11.2025
«Пулга тўймайсанлар». Амазония туб аҳолиси вакиллари иқлим саммитига бостириб киришди
11:57 / 30.10.2025
Риодаги қонли рейд: қурбонлар сони 130 кишидан ошди
10:11 / 30.10.2025