20:56 / 24.02.2017
4129

Британияга муҳожирлар оқими кейинги 2 йилдаги минимумга тушди

Британия миллий статистикаси бюроси 2015 йил сентябридан 2016 йил сентябригача муддатда мамлакатга келган муҳожирлар сони ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатга келган муҳожирлар сони 1 йилда 49 минг нафарга камайиб, 273 минг нафарни ташкил қилган.

Бу 2014 йилнинг июнидан бери 300 минглик кўрсаткичдан паст натижа қайд этилиши бўлди. Аммо бу ҳукумат режасидагидан юқорироқ натижадир, режага кўра муҳожирлар оқимини 100 мингга тушириш кўзда тутилганди.

Британияга узоқ муддатга келганлар сони 596 минг нафар бўлган, шундан 268 минг нафари ЕИ давлатлари фуқаролари, 257 минг нафари бошқа мамлакатлар фуқаролари ва 71 минг нафари британияликлар. Мамлакатга ишлаш ва иш топиш мақсадида кирганлар сони 294 мингни ташкил қилган.

ЕИ давлатларидан Руминия ва Болгариядан Британияга келувчилар сони энг кўпни ташкил қилган: 74 минг. Бу ЕИдан келувчилар умумий сонининг учдан бирига тенг.

Британия ИИВ раҳбарининг муҳожирлик масалалари бўйича ўринбосари Роберт Гудвилл ҳукумат мамлакатга келувчилар сонини камайтириш чоралари кўрилиши ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ўз олдига соф миграция миқдорини 10 минггача туширишни мақсад қилиб қўйган.

Буюк Британияни 323 минг киши тарк этиши кўзда тутилган.

Top