Обама ва Сорос Украинадаги тўнтаришни ташкиллаштиришда айбланди

АҚШнинг бир қанча шаҳарларида халқаро Шиллер институтининг махсус акцияси ўтказилди. У Украинадаги “Майдон” воқеаларига бағишланди. Акция иштирокчилари махсус варақалар тарқатишган, уларда бу мамлакатда ҳокимиятнинг ўзгариши АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ва миллиардер Жорж Сороснинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан рўй бергани айтилади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Агентлик мухбирининг таъкидлашича, Нью-Йоркдаги митинг қатнашчилари БМТ бош қароргоҳига яқин ерда йиғилишган. Уларнинг қўлида “Обамани қамоққа” ҳамда “Сизнинг душманингиз – Жорж Сорос” каби ёзувлар бўлган. Шиллер институти расмий вакили Дайан Сэрнинг сўзларига кўра, шунга ўхшаш акциялар АҚШнинг яна икки шаҳри – Бостон ва Ҳьюстонда, шунингдек Берлинда (Германия) ҳам бўлиб ўтган.
Сэрнинг маълум қилишича, АҚШ аҳолиси Украинадаги ҳодисалар ҳақида ҳақиқатни билишлари жуда муҳим, сабаби айнан ўша инсонлар АҚШ янги президенти Дональд Трампни шундай услублар билан ҳокимиятдан четлатишмоқчи.
Маълумот учун, “Майдон” (Евромайдон) – 2013-2014 йилларнинг қишида Украина пойтахти Киев ва бошқа қатор шаҳарларида ўтказилган норозилик акцияларидир. У мамлакатда ҳокимият ўзгариши, ағдарилган президент Виктор Янукович эса давлатни тарк этишига олиб келди. Майдон етакчилари ҳукуматда лавозимларни эгаллаб, парламент депутатларига айланишди. Ўша ҳодисалар вақтида 100дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
"Бизнесни ривожлантириш банки" кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда
Жамият | 17:00
-
“Ярадор бўлсам ҳам ёрдам кўрсатишмади” – Россия армиясига ёлланган йигит жазога тортилди
Жаҳон | 16:58
-
Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон | 16:44
Мавзуга оид

13:35
NYT: Россия Украинанинг аэродромларга берган зарбаларига «жиддий» жавоб қайтаради

11:15
Пентагон раҳбари Украина бўйича алоқа гуруҳи учрашувида қатнашмайди

18:09 / 03.06.2025
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди

17:59 / 03.06.2025