10 минг сўмлик банкнотнинг навбатдаги “дизайн”лари пайдо бўлди
Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 10 минг сўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Сенат Марказий банк томонидан тақдим этилган ўн минг сўмлик банкнотнинг намунаси ва дизайнини маъқуллаган.
Шундан сўнг 10 минг сўмлик банкнотнинг турли дизайни акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади. Уларнинг бирида Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқ сарой обидаси акс этган бўлса, бошқасида Ислом Каримов сурати туширилган.
Яқинда ана шундай суратлардан яна иккитаси пайдо бўлди. Уларнинг ҳам сохталиги яққол кўриниб турибди. Бири ёш болалар томонидан қилинган шекилли банкнотдаги сўзлар имло хатоларига йўл қўйилган ҳолда ёзилган.
Маълум қилинишича, янги купюра дизайни аввалги хабарларда тахмин қилинганидек бўлмайди, яъни унда инсон сурати акс этмайди ва дизайн бўйича анъана давом эттирилади. Марказий банк маълумотига кўра, банкнот босмага топширилишидан олдин банк сайтида унинг сурати ва бошқа маълумотлар эълон қилинади. Аммо бу бироз чўзилиб кетмаяптимикан?
Мавзуга оид
19:16
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024