Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди
Хитойнинг Шэньси вилояти (Шимоли-Ғарбий Хитой) маъмурияти маркази Сиань шаҳри ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди.
Синьхуа хабарига кўра, 41 вагондан иборат темир йўл поезди 24 февраль куни 1000 тонна миқдоридаги пахта толаси ортган ҳолда Тошкентдан Сиандаги Синьчжу темир йўл бекатига борган.
Янги маршрут юк ташиш учун кетадиган вақтни 1 ойдан 15-18 кунгача қисқартирган.
Ҳар ойда Хитойга Ўзбекистондан 3 минг тоннага яқин юқори сифатли пахта толаси экспорт қилинади. Маҳсулот Сиандан Хитойнинг шимолий ва шарқий ҳудудларига олиб кетилади.
Сиандан Марказий Осиёга темир йўл қатнови 2013 йилдан йўлга қўйилган. Бу йўл орқали қатнов Европага қадар давом этади. 23 февраль ҳолатига кўра, шу йўналишда 290 марта қатнов амалга оширилиб, 454 минг тонна юк турли шаҳарларга, жумладан Олмаота, Ҳамбург ва Москвага етказилган.
Мавзуга оид
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
18:13 / 19.03.2026
Байрам кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
18:51 / 11.11.2025