Жаҳон | 15:58 / 27.02.2017
8687
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эрон Ҳинд океанида кенг кўламли ҳарбий-денгиз машқларни бошлади

Эрон якшанба, 26 феврал куни Форс кўрфази ва Ҳинд океанида ҳарбий-денгиз машқларни бошлади, деб ёзмоқда Daily Mail ҳарбий-денгиз қўмондонлиги баёнотига асосан.

Машқлар Ҳўрмуз бўғози, Ўмон кўрфази ва Ҳинд океанининг шимолий қисмида бўлиб ўтади.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган ойда ўз лавозимига киришганидан сўнг, Эрон билан қаттиқ позицияда бўлишга ваъда берган ҳамда 29 январь куни баллистик ракета синовидан сўнг Ислом Республикасини “ўт билан ўйнашаётгани” ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ Эронда АҚШ санкцияларидан кейин ҳарбий машқлар бошлангани ҳақида хабарлар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид