Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон 2019 йилдан кейин нефть маҳсулотлари импортидан воз кечади
Қозоғистон энергетика вазири Канат Бўзумбоев 2019 йилдан кейин республика нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ ўзи қоплашини маълум қилди. Бу ҳақида «Казинформ» хабар берди.
"Бизнинг уч нефтни қайта ишловчи заводимиз (НҚИЗ) модернизация қилингач, нефтни қайта ишлаш ҳажми 2019 йилдан кейин 14,5 миллион тоннадан 17,5 миллион тоннага етади. Бензин, дизель ёқилғиси, авиаёқилғи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари оширилади. Эксплуатация йўлга қўйилгач, биз мамлакатнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлашни режалаштиряпмиз", - дея маълум қилди Бўзумбоев.
Шунингдек у Атирау ва Павлодардаги нефтни қайта ишловчи заводларни модернизациялаш ишлари - 2017 йилда, Чимкентдаги НҚИЗ эса 2018 йилда тугалланишини қўшимча қилди.
Маълумот учун, Қозоғистон нефть экспорти бўйича бешталикка кирмоқчи. Шу вақтгача бу мамлакат ўз нефтининг бир қисмини Россияда қайта ишлайди ёки тайёр маҳсулотлар сотиб олади. Эндиликда, бунга барҳам берилади.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
09:44 / 23.05.2026