Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия президенти Кубага тиббий кўрикдан ўтгани жўнади
Боливия президенти Эво Моралес томоғидаги муаммолар сабабли Кубага тиббий кўрикдан ўтгани йўл олди. Бу ҳақда Боливия президенти ҳузуридаги вазир Рене Мартинес маълум қилди.
"Шифокорлар тавсиясига кўра бизнинг президент қардош Куба республикасида оддий тиббий кўрикдан ўтишига қарор қилинди", деб айтган Мартинес.
Мартинеснинг айтишича, Моралес томоғидаги муаммолардан анча вақтдан бери шикоят қилиб юрган ва унинг овози деярли йўқолиб қолган. Президент Кубага жўнашдан олдин Ла-Пас ва Кочабамбе шаҳарларида кўрикдан ўтган.
Ўтган йил Моралесда оёғидаги тугунларни тиклаш бўйича операция ўтказилганди. У оёғини футбол ўйнаш вақтида жароҳатлаб олганди. Моралес 2011 йилда ҳам худди шундай жароҳатини операция қилдирганди.
Мавзуга оид
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
10:30 / 17.06.2026