Жаҳон | 10:20 / 06.03.2017
3343
1 дақиқада ўқилади

Японияда вертолёт қулашидан ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Қутқарувчилар Япониянинг Нагано префектурасида ҳалокатга учраган вертолёт остидан яна 6 кишининг жасадини олиб чиқишди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар қилмоқда. Бундан аввалроқ, вертолёт бортида бўлган 3 кишининг жасади олиб чиқилган эди. 

Япония префектураси қутқарув хизматига қарашли Bell 412 вертолёти 5 март куни ҳалокатга учраган эди. Фожиа қутқарувчилар одамларни қутқариш бўйича машғулотлар ўтказаётган вақтда содир бўлган. 

Ҳалокат юз берган вақтда об-ҳаво ноқулай бўлмагани таъкидланмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид