16:01 / 06.03.2017
5180

Хитой инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият юзасидан танқидга учрамоқда

АҚШ Ташқи ишлар департаментининг 2016 йилда дунё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича жорий йилнинг 3 март куни эълон қилган хулосасида Хитойдаги вазият юзасидан ҳам маълумотлар тақдим этилган бўлиб, ундаги баъзи фикр ва мулоҳазалар ҳозирда расмий Пекиннинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Хитой Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот котиби Гэн Шуан, “АҚШнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги баёноти муддатидан илгари чиқарилган хулосаларга тўла ва унда мамалакатдаги вазият юзасидан объектив фикр билдирилмаган”, деб таъкидламоқда. Унинг айтишича, Хитой сўнгги йилларда бу соҳада катта ютуқларга эришган.

Top