Жаҳон | 09:24 / 06.03.2017
5722
1 дақиқада ўқилади
Корея РҚМ тизимларини зудлик билан жойлаштиришни сўрамоқда
Жанубий Корея президенти в.б. Хван Гё Ан АҚШдан Корея ярим оролида ракета ҳужумларига қарши мудофаа воситаларини зудлик билан жойлаштиришни сўрамоқда. Давлат раҳбари КХДР навбатдаги ракета синовини ўтказгач, Вашингтонга шундай мурожаат қилмоқда, деб хабар қилган Reuters агентлиги.
Хваннинг сўзларига кўра, Сеул КХДР ракеталаридан ҳимоя қилувчи мудофаа тизимларини имкон қадар тезроқ ўрнатилишига муҳтож.
Аввалроқ, Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга Шимолий Корея Япон денгизи томон 4та ракета учиргани ҳақида баёнот берган эди.
У, шунингдек, КХДР учирган ракеталардан учтаси Япония иқтисодий ҳудудига тушганини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
14:04
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
16:50 / 05.11.2024
КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди
13:10 / 05.11.2024
Курск областида шимолий кореяликлар ўққа тутилди
09:50 / 05.11.2024