Жаҳон | 18:20 / 06.03.2017
15580
4 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда президентнинг қайси ваколатлари ҳукуматга топширилади?

Парламент депутатлари парламент палатасининг қўшма мажлисида "Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини тасдиқлашди. News.kz шу ҳақида маълумот берди.

Давлат раҳбарига тақдим этилган қонун лойиҳаси Конституциянинг 19 моддасига 26 ўзгартириш киритишни кўзда тутади.

Қонун лойиҳасини тақдим этар экан, қўшма комиссия раиси Нурлан Абдиров Қозоғистон жорий конституцион ислоҳотлар сари аста-секинлик билан, ижтимоий муносабатлар ривожига мувофиқ ҳаракатланганини таъкидлади.

Катта ўзгаришлар блоки президент, парламент ва ҳукумат ваколатларини тақсимлаш масалаларига тааллуқли.

Президентнинг мудофаа, ташқи сиёсат, давлат бошқаруви, Конституция ҳимояси ва давлат ҳукумат тармоқларининг самарали фаолияти ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ваколатлари сақлаб қолинган.

Парламент қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга ошириши қоидаси мустаҳкамлаб қўйилган.

Давлат раҳбарининг қонун томонидан белгиланган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ваколатларининг катта қисмини ҳукуматга ўтказиш таклиф этилади.

Инсон ва фуқаронинг конституцион ҳуқуқи ва эркинлиги ҳимоясининг янги самарали механизми пайдо бўлди.

"Қозоғистон Республикасининг Асосий Қонунига мувофиқ, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари нафақат тан олинади, балки кафолатланади. Бунда Қозоғистон Республикаси президентининг ўзи кафил ҳисобланади.

Давлат конституцион ҳуқуқ ва эркинликни таъминлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олар экан, уларни таъминлашнинг ҳуқуқий, энг аввало, конституцион механизмларини ўрнатади.

Шундай экан, давлат раҳбари уларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида Конституциянинг амалдаги ва қабул қилинган қонунлар, шунингдек бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш учун Конституцион кенгашга мурожаат қилиши мумкин.

Бундай кўринишдаги конституцион назоратнинг янги йўналиши, шубҳасиз, қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса Қозоғистоннинг келгусида ҳуқуқий давлат сифатида эътироф этилишига сабаб бўлади", - деди Абдиров.

Тузатишлар ҳақида батафсил

Биринчидан, Конституциянинг 91-моддасига киритилган тузатишлар давлат мустақиллигининг дахлсизлигини мустаҳкамлайди, шунингдек Республика Конституцион Кенгашининг Асосий қонунга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича мажбурий якуний хулосалар бўлишини таъминлайди.

Иккинчи. Қўшма комиссия раиси айтганидек, Конституциянинг 49-моддаси 1-пунктига муҳим аниқлик киритиш таклиф этилади. Парламент Республиканинг энг олий вакиллик органи ҳисобланади, у нафақат қонунчилик функцияларини амалга оширади, у қонунчилик ҳукуматини Конституциянинг 3-моддасига мувофиқ амалга оширувчиси ҳисобланади.

Қонунчилик ҳукумати - давлат ҳукумати тармоғи бўлиб, у муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга келтирувчи, асосий тамойиллар ва меъёрларни ўрнатувчи қонунларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш билан шуғулланади.

Учинчи. Конституциянинг ҳукумат аъзоларининг фаолиятига доир ҳисоботларини тинглаш ва қонун ижроси таъминланмаган тақдирда, уларни лавозимидан озод этиш тўғрисида президентга мурожаат қилиш ҳуқуқига доир 57-моддаси, 6-пунктига жуда муҳим тузатиш киритилмоқда. Бундай ҳолларда президент ҳукумат аъзосини эгаллаб турган лавозимидан озод қилади.

Тўртинчи. 61-модда 2-пунктининг янги таҳририга кўра, президент қонун лойиҳаларининг устуворлик даражасини белгилаш ҳуқуқига эга.

Бешинчи. 70-модда 1-пунктига сезиларли ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда. Унга мувофиқ, ҳукумат янги сайланган мажлис олдидаги ваколатларидан воз кечади.

"Бу депутатларнинг масъулиятини оширади, шунингдек мамлакат сайлов тизимининг партия тамойилини мустаҳкамлайди", - деди Абдиров.

Олтинчи. 44-моддага киритиладиган ўзгартиришлар давлат дастурлари ва ягона молиявий тизимни тасдиқлаш  ваколатларининг президентдан ҳукуматга ўтишини кўзда тутади.

Бу вазифа давлат раҳбари билан келишилган ҳолда ҳукумат томонидан ҳал қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган жума куни парламент депутатлари "ҚР Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини тасдиқлашган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери